29 Апрел 2023 йил 415

Фарғона шаҳрида “оғуфуруш қўлга тушди

Фарғона шаҳар. 23 апрель куни шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фарғона шаҳар, Исмоилова кўчасида яшовчи А.Р Қувасой шаҳар, Қўчқорчи қишлоғида 1 бўлак “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини 1.000.000 сўм эвазига сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech