11 Декабр 2021 йил 1026

Фарғона деҳқон бозорларида назорат тадбирлари ўтказилди

Жумладан, Фарғона шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича мониторинглар ўтказилиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва яроқлилиги ўрганилди. Истеъмолга яроқсиз 100 кгдан зиёд номаълум шароитда тайёрланган концерва, 15 кг сут ва 10 кг гўшт маҳсулотлари савдодан олинди.

Шунингдек, савдо фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ўртасида ветеринария-санитария талаблари асосида фаолият олиб бориш бўйича тушунчалар берилди.

Олинган истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар мутахассис ва холислар иштирокида йўқ қилинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech