29 Август 2022 йил 387

Фарғона шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар.05 август куни Фарғона вилояти ИИБ ва шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янгилик кўчасида яшовчи Ш.Ғ.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон томорқасида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech