Фарғона шаҳрида автомашина аккумляторини ўғирлаган вояга етмаган шахслар аниқланди
Фарғона шаҳар. Фарғона кўчасида яшовчи фуқаро М.И ИИБга мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 19 февраль куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган “Ваз 2102” русумли автомашинасига ўрнатилган нархи 600.000 сўмлик акумляторини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган К.К ва О.А.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати