16 Сентябр 2022 йил 417

Фарғона шаҳрида аёлни хонадонини тунаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар.Термиз кўчасида яшовчи Э.У исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон сейфида бўлган 500 АҚШ доллари ва 600.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech