30 Сентябр 2022 йил 395

Фарғона шаҳрида қаровсиз қолган автомашина салонидан 100 АҚШ доллар пулни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳар.18 август куни Д.А Ш.З.нинг Ойбек кўчасида қаровсиз қолдирган “Nexia-2” русумли автомашинаси салонида бўлган 100 АҚШ долларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech