Фарғона шаҳрида киссавур аёлга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 25 декабрь куни Р.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Бозорбоши кўчасида жойлашган деҳқон бозорига харид учун келган вақтида эгнидаги кийими чўнтагидан 2.000.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати