21 Апрел 2020 йил 1114

Ёзёвонда дўкон томини тешиб, ўғирлик қилган шахслар ушланди

Ёзёвон тумани. 17 апрель куни П.О. шериклари С.Қ. ва Ё.У.лар билан биргаликда Тегирмонбоши маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўкони томини тешиб, дўкондан жами нархи 23.000.000 сўмлик, 8 дона телевизорларни ўғирлаб кетишган.

Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши кўзғатилиб, П.О., С.Қ. ва  Ё.У.ларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech