14 Сентябр 2021 йил 467

Ёзёвон туманида “оғу” сақлаб келаётган шахс аниқланди

Ёзёвон тумани. 09 сентябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Иштирхон МФЙ ҳудудида яшовчи Р.М.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ётоқхонасида 1 литр шиша идишда “кўкнори сомони”нинг қуритилган ҳолдаги ўсимлик бошоқлари ҳамда темир печкасининг ичида қоғоз парчасига ўралган ҳолда "марихуанна" гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech