Ёзёвон туманида “оғу” етиштираётган шахс фош бўлди
Ёзёвон тумани. 7 август куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Марказий Фарғона МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 14 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати