28 Апрел 2023 йил
383
Ёзёвон туманида марихуана гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс қўлга тушди
Ёзёвон тумани. 2023 йил 17 апрель куни Ёзёвон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сувлиариқ маҳалла ҳудудида яшовчи М.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ётоқхонасидаги диван тагидан “Марихуанна” гиёҳвандлик моддарини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати