20 Ноябр 2021 йил 847

Ёзёвон туманида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Ёзёвон тумани. 17 ноябрь куни туман ИИБ профилактика инспектори томонидан Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.К яшаш хонадонида 3 нафар шахсларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан 32 дона ўйин картаси ва 870000 сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech