17 Сентябр 2021 йил 390

Ёзёвон туманида фуқародан терак дарахтларини сотиб олган шахс пулларини бермади

Ёзёвон тумани. 12 сентябрь куни Истиқлол МФЙ ҳудудида яшовчи Р.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 август куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган терак дарахтларини 8.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, олдиндан 200.000 сўм пулларини бериб, терак дарахтларини кесиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан терак дарахтларини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech