Ёзёвон туманида ака-укалар икки бош қорамолни сотиб олиб эгасига пулларини беришмади
Ёзёвон тумани. 16 август куни Р.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг февраль ойида икки нафар номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, туманда жойлашган чорва бозорида ишончига кириб, сотмоқчи бўлган икки бош қорамолини 14.800.000 сўмга сотиб олишга келишиб, олдиндан 5.600.000 сўмини бериб, қолган 9.200.000 сўм пулларини икки кун муддатда беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритиб қорамолини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.Н. ва бирга яшовчи укаси Д.Ш.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати