12 Июл 2022 йил 446

Ёз мавсумида фуқаролар ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча патруллик йўналишлари ташқил қилинди

Ёз мавсумида юртимизнинг барча ҳудудларидан, хатто, хорижий мамлакатлардан ҳам сайёҳлар Фарғонага оқиб келади. Вилоятимиз фуқаролари ҳам жазирама иссиқда дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун мазкур ҳудудларга борадилар.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда Фарғона вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан дам олиш масканлари ва уларга олиб борувчи йўлларда фуқаролар ва туристик йўналишларда сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Кун кеча вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, подполковник Фаррухбек Ўсаров томонидан йўриқнома ўтказилиб, Фарғона туманидаги Шоҳимардон,

Водил, Саткак ҳамда Аввал туристик қишлоқлари йўналишларига қўшимача куч ва воситалар жалб этилди.

Мазкур ҳудудларда йўл патрул хизмати, патрул-пост хизмати ходимлари дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун хизматга киришдилар.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech