30 Март 2020 йил
702
Эски қутидан топилган қурол
Бешариқ тумани. 2020 йил 26 март куни Қашқар маҳалласида яшовчи Р.И. туман ИИБга мурожаат қилиб, марҳум бобосидан қолган, эски темир буюмлар сақланадиган қути ичидан 3 дона, “ТОЗ” русумли ов қуроли ўқларини топиб олганлигини билдириб, уларни ўз ихтиёри билан топширган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 248-моддасида (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши кўрсатиб ўтилган.
Қонунга мувофиқ Р.И. ўқларни ўз ихтиёри билан топширганлиги сабабли, жиноий жавобгарликдан озод қилинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати