28 Март 2022 йил
407
Эски омборхонадан топилган қурол
Ўзбекистон тумани.Жорий йилнинг 24 март куни Учбулак МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.Ж ИИБга мурожаат қилиб, яшаш хонадонидаги эски омборхонани бузаётган вақтида бобосидан қолган бир якка стволли ТОЗ русумли ов милтиғини топиб олганлигини билдириб, уни ўз ихтиёри билан топширган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 248-моддасида (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши кўрсатиб ўтилган.
Қонунга мувофиқ Қ.Ж ТОЗ русумли ов милтиғини ўз ихтиёри билан топширганлиги сабабли, жиноий жавобгарликдан озод қилинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати