Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида янги тизимни яратиш – устувор вазифа
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Қ.Қуранбаев раҳбарлигида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишнинг янги тизимини яратиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармаси катта мажлислар залида ташкил этилган студияда вилоят ҳокими ўринбосарлари – Ф.Қосимов, К.Кавлонова, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ф.Ўсаров, шунингдек, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар ишлар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиқлари иштирок этдилар.
Туман ва шаҳарлардаги студияларда ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ички ишлар бўлими бошлиқлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.
Йиғилишда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида янги тизимини яратиш, бу жараёнда амалга оширилиши зарур бўлган энг устувор вазифалар ҳақида сўз юритилиб, аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.