4 Октябр 2022 йил
384
Эр ва хотиннинг пластик картасини ўғирлаб, пулларини ечиб олган шахс ушланди
Фурқат тумани. М.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 сентябрь куни номаълум шахс номига тегишли банк томонидан берилган ва турмуш ўртоғи номига берилган пластик карталаридан жами 4.100.000 сўм миқдордаги пулларни яширин равишда ўғирлаб, ечиб олганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Э.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати