27 Феврал 2025 йил
4177
Йўлларда содир бўлаётган ҳолатларнинг энг ачинарлиси болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларидир
Уларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари бўйича мунтазам равишда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Фарғона шаҳар 45-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган профилактик суҳбат эса ўқувчиларнинг ота-оналари билан ўтказилди. Уларга вилоят ҳудудида болалар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари мисол сифатида келтирилиб, фарзандларига йўлларда ҳаракатланиш тартиб қоидаларини тушунтиришлари, уларни назоратсиз қолдирмасликлари етказилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати