ЭЪЛОН!
Фарғона вилояти Ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизматининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори лавозимига ишга кириш истаги бўлган ёши ўттиз ёшдан катта бўлмаган, Республика олий таълим муассасаларини тамомлаган, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган (захирадаги офицер), Фарғона вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи фуқаролар ишга қабул қилинади.
Мазкур соҳа бўйича ишга кириш истагини билдирган фуқаролар 2023 йил 12 июль кунидан 22 июль кунига қадар Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига мурожаат қилишлари мумкин.
Қабул бўйича тўлиқ маълумотларни вилоят ИИБнинг Фарғона вилояти ИИБ (https://t.me/faruvd) телеграм каналидан олишингиз мумкин.
Эслатма: Номзодлар ўзлари билан биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси (нусхаси билан) ҳарбий гувоҳномаси дипломи ҳамда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда) олиб келишлари талаб этилади!
Манзил: Фарғона шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 13-уй.
Маълумот учун телефон: (73) 244-15-56