ЭЪЛОН!
Фарғона вилояти Ички ишлар органлари жамоат ҳавфсизлиги хизматининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимларига ишга кириш истагини билдирган ёши ўттиз ёшдан катта бўлмаган, Республика олий таълим муассасаларини психология мутахассислиги бўйича тамомлаган, ҳозирги кунда амалий иш стажига эга бўлган, бўйи 165см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликни ўтган (захирадаги офицер), Фарғона вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи фуқароларни ишга қабул қилади.
Мазкур соҳа бўйича ишга кириш истагини билдирган фуқаролар 2023 йил 9 апрель кунига қадар Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига мурожаат қилишлари мумкин.
Қабул бўйича тўлиқ маълумотларни вилоят ИИБнинг Фарғона вилояти ИИБ (https://t.me/faruvd) телеграм каналидан олишингиз мумкин.
Эслатма: Номзодлар ўзлари билан биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси (нусхаси билан) ҳарбий гувоҳномаси ҳамда дипломини олиб келишлари талаб этилади!
Манзил: Фарғона шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 13-уй.
Маълумот учун телефон: (73) 244-15-56
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИИБ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР ВА КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ХИЗМАТИ