29 Август 2022 йил 1194

Фарғона вилояти ИИБ эксперт-криминалистика тизими ходимлари ўртасида “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танлови ўтказилди

Кўрик-танловда шаҳар ва туманлар ички ишлар бошқарма ва бўлимлари эксперт-криминалистика гуруҳлари ходимларининг интеллектуал, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги 3 та шарт асосида синовдан ўтказилди.

Соҳа вакилларининг маънавий-маърифий ҳамда хизматга оид тажриба ва кўникмалари текширилди. Бундан ташқари, автоматик қурол ва тўппончани тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғишга доир малакаларини намойиш қилдилар.

Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати экспертларнинг соҳага доир махсус билимларни қай даражада эгаллаганликлари, фаолият давомида эришган натижалари, хизматга оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда тергов-тезкор гуруҳининг вазифаларидан қанчалик хабардорликларини синовдан ўтказдилар.

Кўрик-танлов якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом билан тақдирланди.

Энди улар кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этишади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech