11 Август 2023 йил 3910

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари хизматига номзодлар танловини эълон қилади

Фарғона вилояти Ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизматининг профилактика инспектори лавозимларига ишга кириш истаги бўлган ёши ўттиз ёшдан катта бўлмаган, Республика олий таълим муассасаларини тамомлаган, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган (захирадаги офицер), Фарғона вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи ўғил болалар ишга қабул қилинади.

Мазкур соҳа бўйича ишга кириш истагини билдирган фуқаролар 2023 йил 15 август кунига қадар (шанба ва якшанба кунлари ҳам қабул қилинади) Фарғона вилояти ииб Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

Қабул бўйича тўлиқ маълумотларни вилоят ИИБнинг телеграм каналидан олишингиз мумкин.  

Эслатма: Номзодлар ўзлари билан биометрик паспорти ёки идентификация ИД-картаси (нусхаси билан) ҳарбий гувоҳномаси ҳамда дипломини олиб келишлари талаб этилади!

   Манзил: Фарғона шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 13-уй. 

   Маълумот учун телефон: (73) 244-15-56

Фарғона вилояти ииб маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech