Диққат эълон!
Инспектор-психолог лавозимларига қабул жараёни мунтазам давом этади
Фарғона вилояти Ички ишлар органлари жамоат ҳавфсизлиги хизматининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимларига ишга кириш истагини билдирган ёши ўттиз ёшдан катта бўлмаган, Республика олий таълим муассасаларини психология мутахассислиги бўйича тамомлаган, ҳозирги кунда амалий иш стажига эга бўлган, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликни ўтган (захирадаги офицер), Фарғона вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи фуқароларни ишга қабул қилади.
Мазкур соҳа бўйича ишга кириш истагини билдирган фуқаролар Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига мурожаат қилишлари мумкин.
Қабул бўйича тўлиқ маълумотларни вилоят ИИБ нинг Фарғона вилояти ИИБ (https://t.me/fviib_uz) телеграм каналидан олишингиз мумкин.
Эслатма: Номзодлар ўзлари билан биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси (нусхаси билан) ҳарбий гувоҳномаси ҳамда дипломини олиб келишлари талаб этилади!
Манзил: Фарғона шаҳар, Aлишер Навоий кўчаси 13-уй.
Маълумот учун телефон: (73) 244-15-56
ФAРҒОНA ВИЛОЯТИ ИИБ МAЪНAВИЙ-МAЪРИФИЙ ИШЛAР ВA КAДРЛAР БИЛAН ТAМИНЛAШ ХИЗМAТИ