Диққат, муқаддам "Марокаш" чойхонасида қотиллик жиноятини содир қилишда гумонланиб қидирув эълон қилинган Жўраев Улуғбек Авазбек ўғли ушланди
Жорий йилнинг 21 июнь куни фуқаро О.З. Данғара туманидаги “Марокаш” номли чойхонада ўртоқлари билан ўтирган вақтида, 1998 йилда Қўқон шаҳрида туғилган Жўраев Улуғбек Авазжон ўғли бир нечта танишлари билан чойхонага келиб, фуқаро О.З.ни ўзлари турган жойга чақириб, ўзаро гап талашиб жанжаллашиб, ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан О.З.нинг ўнг кўкрак қафасига уриб, тан жароҳати етказган. Натижада О.З тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жўраев Улуғбек Авазбек ўғлига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Қўқон шаҳридаги тозалаш махсус-профилактик тадбирлари доирасида вилоят ИИБ ҳамда ДХХ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жўраев Улуғбек Авазбек ўғли қўлга олиниб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шу ўринда, юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиб, жазо муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати