27 Август 2022 йил 369

“Трикотаж маҳсулотлари пулини бир кунда бераман...”

Учкўприк тумани. Фуқаро Х.А ИИБга мурожаат қилиб, 2021 йилнинг июнь ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган трикотаж маҳсулотларини 3.360.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, пулларини бир кун муддатда беришна айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган трикотаж маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech