Деҳқон бозорида телефон аппаратини ўғирлатган аёл ИИБга мурожаат қилди
Фарғона шаҳар. М.С исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 27 сентябрь куни номаълум шахс шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозорида нархи 2.400.000 сўмлик “Samsung A-30” русумли телефон аппарати ҳамда уни орқа ғилофида бўлган 700.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Н.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати