16 Апрел 2022 йил 502

Данғарада аёл киши қаровсиз қолган телефонни ўғирлаб кетди

Данғара тумани. 2022 йилнинг 30 март куни Тўлабой МФЙда яшовчи фуқаро М.З. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Доимобод МФЙ ҳудудида жойлашган тўйхонадаги стол устида қаровсиз қолган катмони ичидан нархи 1.600.000 сўмлик “Самсунг А-20” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 169-модда 1-қисми билан жиноият иш қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи И.Д исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, телефон аппарати далилий ашё тариқасида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech