Данғара туманидаги дала ер майдонида қаровсиз турган 1 бош қорамолни ўғирлаган шахс фош бўлди
Данғара тумани. 19 октябрь куни Т.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 октябрь кунидан 19 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қашқар қишлоғи ҳудудида жойлашган дала ер майдонида бўлган нархи 3.000.000 сўм бўлган бир бош қора молини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати