8 Октябр 2022 йил 410

Данғара туманида ёнида “оғу” сақлаган шахс аниқланди

Данғара тумани.2022 йилнинг 26 сентябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Увайсий ҳудудида жойлашган банк олдида А.Ж тўхтатилиб, унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилаётган вақтда у ёнида бўлган 1 дона қора рангли “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ерга ташлаб юборганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech