Данғара туманида телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Данғара тумани.Фуқаро Н.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 12 август куни номаълум шахс нарҳи 2.500.00 сўмлик “Teсno” русумли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб қайтариш шарти билан телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб кетиб юборганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати