13 Январ 2023 йил 622

Данғара туманида тақиқланган гиёҳвандлик воситаларини сотган шахс қўлга тушди

Данғара тумани. 2023 йилнинг 09 январь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Т.И исмли аёл Катта аравон қишлоғи ҳудудида 1.000.000 сўм пул эвазига гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида, далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: