Данғара туманида талончилар қўлга олинди
Данғара тумани.2022 йилнинг 29 ноябрь куни Катта-Амиробод маҳалла ҳудудида яшовчи М.Б, вояга етмаган С.Ш ва Ж.Б.лар гуруҳ бўлган ҳолда Таптиқсарой маҳалла ҳудудида “Nexia” русумли автомашинасида йўл четида кетаётган С.Т.ни тўхтатиб ҳаёти ва соғлиги учун хафли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг бир дона нархи 1.350.000 сўмлик “REDMI 9А” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати