7 Феврал 2023 йил 370

Данғара туманида “оғу” сақлаб келаётган шахс аниқланди

Данғара тумани. 2023 йилнинг 01 февраль куни туман ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Катта Аравон маҳалла ҳудудида ўзини шубхали тарзда тутган Х.Э.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech