5 Март 2022 йил 945

Данғара туманида “Nexia” автомашина ҳайдовчиси “МAN” юк автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида вафот этди

Данғара тумани. 04 март куни ҳайдовчи К.И “Nexia 3” русумли автомашинасини Телеминг МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи В.А. бошқарувидаги “МAN” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида, “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси К.И ҳодиса жойида жойида вафот этган ҳамда йўловчиси П.Ж тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech