Данғара туманида кийим жавонида “оғу” сақлаб келаётган шахс аниқланди
Данғара тумани. 2023 йилнинг 09 май куни Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Данғара тумани Катта минглар қишлоғи ҳудудида яшовчи Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони ётоқхонасидаги кийим жавонида бир дона целофан пакет парчасига ўралган гашиш гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати