13 Апрел 2022 йил 464

Данғара туманида ИИО ходимига нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, ҳақорат қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 14 март куни Данғара тумани ИИБ ЖХХ ХПБ профилактика инспектори фуқаро чақирувига асосан туманнинг Катта бойвуча маҳалласи ҳудудидаги хонадонлардан бирига борганида, у ерда фуқаро А.Э. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, маст ҳолатда майда безорилик ҳаракатларини содир этаётганлиги маълум бўлган.

Профилактика инспектори А.Э.ни тинчлантиришга уринган пайтда унинг ўғли Б.Э профилактика инспекторига қўпол муносабатда бўлиб, унинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини оёқ ости қилувчи сўзлар билан қасддан ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech