Данғара туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Данғара тумани. 2022 йилнинг 09 ноябрь куни соат 23:00 ларда, туман ИИБ ходимлари томонидан Катта Минглар маҳалла ҳудудида яшовчи Х.З.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўзи ўтирган хонасидаги хонтахта устида бир дона гашиш гиёҳвандлик воситаси сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати