4 Апрел 2023 йил 383

Данғара туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс қўлга тушди

Данғара тумани. 2023 йилнинг 30 март куни туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан Фурқат кўчасида ўзини шубхали тутган А.У тўхтатилиб ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech