5 Октябр 2021 йил 387

Данғара туманида футбол ўйингоҳида қаровсиз қолган уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс фош бўлди

Данғара тумани. 25 сентябрь куни Р.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 01 сентябрь куни номаълум шахс Барзанги қишлоғида жойлашган футбол ўйингоҳида қаровсиз қолган 2.500.000 сўмлик “Redmi Not-9” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech