7 Сентябр 2021 йил 445

Данғара туманида фуқарони пулларини алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Данғара тумани. 20 июль куни П.З. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг май ойида номаълум шахс ишончига кириб, тегишли банк ҳисоб рақамида 320.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари борлигини ва ушбу пулларини нақдлаштирганидан сўнг қайтариб бериш шарти билан 10.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Д. содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech