8 Ноябр 2021 йил 395

Данғара туманида автомашина сотиб олмоқчи бўлган фуқаро пулларига алданди

Данғара тумани. 2020 йилнинг март ойида Қ.А таниши С.Б.нинг ишончига кириб, нархи 9.300 АҚШ долларлик “Gentra” русумли автомашинасини пулларини бўлиб тўлаш эвазига сотишлиги ва олдиндан 2.000 АҚШ долларини берганидан сўнг автомашинани олиб келиб беришлигини айтиб, 2.000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси1 –қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech