Данғара туманида хонадондан пул ўғирлаган жиян қўлга тушди
Данғара тумани. Катта Бойбучча маҳалла ҳудудида фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 30 декабрь кунидан 31 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадони ётоқхонасидаги диван тагида бўлган турли купюрадаги 2.080.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни жабрланувчининг жияни А.Д содир этганлиги аниқланиб, жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати