23 Апрел 2022 йил 390

Данғара тумани “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган шахс фош бўлди

Данғара тумани.19 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Катта-турк МФЙ ҳудудида яшовчи М.У.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 30 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларни парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech