24 Октябр 2022 йил 402

Данғара туманида хонадонида “оғу” сақлаган шахс фош бўлди

Данғара тумани.2022 йилнинг 13 октябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида Катта минглар маҳалла ҳудудида Х.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, молхонасида 3 дона 3-литрлик шиша банкада, 3 дона 1 литрлик шиша банкада ҳамда 1 дона оқ рангли целафан қопда марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech