Данғара туманида гашиш гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган эркак аниқланди
Данғара тумани. 2023 йилнинг 08 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ва Пробация гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Манғит маҳалла ҳудудида яшовчи, К.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасидаги диван ёстиғи остида бир бўлак, шкафидаги қора курткаси ички чўнтагида бир бўлак гашиш гиёҳвандлик моддаларни сақлаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2 -қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати