Данғара туманида тунги хизмат ташкил этилиб, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир қатор тадбирлар амалга оширилди
Тадбир давомида тумандаги кўнгилочар жойлар, ошхоналар, аҳоли кўп тўпланадиган марказларда ҳуқуқбузарликларнинг ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини қаровсиз қолдирмаслик бўйича хизматлар ташкил этилди.
Шунингдек кўнгил очар жамоат жойлари текширилиб белгиланган вақтда ёпилиш чоралари кўрилди.
Бундан ташқари, ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183,185,187-моддаларига асосан 10 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, бемақсад юрган фуқароларнинг шахсига ойдинлик киритилиб, профилактик суҳбат ўтказилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида 4 та ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
ИИБ ходимлари томонидан Пробация ҳисобида туриб, озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 3 нафар шахсларнинг яшаш жойлари текширилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати