31 Январ 2022 йил 466

Қува туманида “Damas” русумли автомашинаси салонидан пул ва уяли телефон aппарати ўғирлаган шахс фош бўлди

Қува тумани. 16 январь куни фуқаро Қ.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 январь куни номаълум шахс Пахтакор МФЙ ҳудудида жойлашган автомашиналар турар жойида қаровсиз қолдирилган “Damas” русумли автомашинаси орқа эшигини калит танлаш йўли билан очиб, автомашина қутисида бўлган 1.000.000 сўм ва нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung А-22” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech