“Damas” русумли автомашина салонидан пул ўғирлатган эркак ИИБга мурожаат қилди
Марғилон шаҳар.Фуқаро И.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 30 ноябрь куни номаълум шахс шаҳар марказида жойлашган буюм бозори олдида қаровсиз қолдирилган “Damas” русумли автомашинаси салонидан 4.000.000 сўм пуллари ва 30 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Қ.Ғ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати